Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пуэрто-Рикода 3 нафар болани чақмоқ урди

Пуэрто-Рикода 3 нафар болани чақмоқ урди

Пуэрто-Рикодаги пляжда чақмоқ уриши оқибатида 3 нафар бола касалхонага ётқизилди.

Пуэрто-Рико полицияси хабар беришича, душанба куни Исабела шаҳридаги пляжда момақалдироқли об-ҳаво шароитида уч болани чақмоқ урди. Улардан бирининг аҳволи оғир.

7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар яқин атрофдаги Агуадилла шаҳридаги шифохонага етказилган, дейилади полиция баёнотида.

Маълумотларга кўра, тўнғич боланинг аҳволи оғир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг