Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нобель тинчлик мукофоти Эфиопия бош вазирига топширилади

Нобель тинчлик мукофоти Эфиопия бош вазирига топширилади

Фото: «Twitter»

2019 йилги Нобель тинчлик мукофоти Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Алига топширилади. Бу ҳақда бугун, 11 октябрь куни Нобель қўмитаси маълум қилди.

Норвегия пойтахти Ослода бўлиб ўтган маросимда қўмита вакили (эслатиб ўтамиз, Тинчлик мукофотлари одатда Ослода эълон қилинади) сиёсатчи минтақада тинчликни сақлашга қўшган беқиёс ҳиссаси учун ушбу мукофотга лойиқ топилганини маълум қилди.

Абий Аҳмад Али

Эритрея билан тинчлик шартномасини тузишда Абий Аҳмад Али катта роль ўйнаган.


Маълумот учун: Эритрея 1993 йили Эфиопиядан мустақил бўлиб чиққан, аммо орадан беш йил ўтиб, баҳсли чегара ҳудудларини деб икки мамлакат ўртасида қуролли низо бошланиб кетган. Турли маълуотларга кўра, ана шу тўқнашувларда 70—100 минг инсон ҳалок бўлган.

2018 йили Эфиопиянинг янги бош вазири Абий Аҳмад баҳсли ерларни Эритреяга беришга кўниб, 20 йиллик низога чек қўйган.


Шу пайтгача тиббиёт ва физиология, физика, кимё, адабиёт йўналишларида йил ғолиблари аниқланганди. 14 октябрь куни иқтисодиёт йўналишида лауреат номини билиб оламиз.

Ҳар бир лауреат учун 2019 йили 9 млн. швед кронаси (900 минг доллардан кўпроқ) мукофот пули топширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг