Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нобел мукофоти соҳиби 10 йилга қамалди — Беларус

Нобел мукофоти соҳиби 10 йилга қамалди — Беларус

Беларусда ҳуқуқ ҳимоячиси ва Нобел мукофоти совриндори Алесь Беляцкий 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Ҳукмни Минскнинг Ленин тумани суди чиқарди. Беляцкий солиқларни тўламаганлик, «жамоат тартибини қўпол бузувчи» акцияларни ташкиллаштириш ва молиялаштиришда айбланди. Жазони кучайтирилган тартибдаги қамоқхонада ўтайди.

Беляцкий билан бирга ҳуқуқни ҳимоялаш соҳасидаги ҳамкасблари ҳам судланди: Валентин Стефановичга 9 йил, Владимир Лабковичга 7 йил, Дмитрий Соловьёвга 8 йил (чет элда бўлгани учун унга сиртдан ҳукм ўқилди) қамоқ жазоси берилди.

Беляцкий ўзига қўйилган айбловга иқрор бўлмади.

Ушбу ҳукм Ғарб жамоатчилигини ларзага келтирди. Хусусан, Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок ушбу судни Лукашенко режимининг фуқаролик жамияти устидан зўравонлиги деб атади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг