Николас Кейж рол учун тишларини кесиб ташлади
Голливуд актёри Николас Кейж «Ренфилд» фильмидаги граф Дракула роли учун тишларини кесишга рози бўлди. Унинг ўрнига актёрга ўткир протезлар ўрнатилди.
Фильмнинг визажисти Кристиен Тинслининг сўзларига кўра, актёр вампир Дракула ролига жудаям киришиб кетган.
«Биз Николаснинг тишларини кесиб ташладик ва протезларни шундай ўрнатдикки, у гапиришга қийналмади. У томошабинларда катта таассурот уйғотишни истади, шунинг учун тишлари жуда ингича ва ўткир», деди у.
Николас Кейж суратга олиш вақтида қатор қийинчилик ва ноқулайликни бошдан кечирган. У вампирга айланиш учун тасвирга олиш майдончасида ҳар сафар бўянишга уч соат вақт сарфлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter