Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қонхўр махлуқларни ўлдирувчи қурол-яроғлар сотувга қўйилди

Қонхўр махлуқларни ўлдирувчи қурол-яроғлар сотувга қўйилди

Фото: «SyfyWire»

Лондонда антиквар буюмлар савдосига ихтисослашган аукционда вампирларни ўлдиришга мўлжалланган XIX асрга оид жамланма сотувга қўйилди, дея хабар берди «SyfyWire».

Нашрнинг маълум қилишича, мазкур буюм қонхўр махлуқларнинг борлигига чиндан ҳам ишонган одамлар томонидан ишлаб чиқилган. Нима бўлганда ҳам, ўтган асрда вампирлар ҳақидаги ҳикоялар одамлар орасида кенг тарқалган. 1819 йилда инглиз ёзувчиси Жон Полидорининг «Вампир» новелласи, кейин эса 1897 йилда Брэм Стокернинг афсонавий «Дракула» романи чоп этилган.

Ишлаб чиқарувчилар вампирларни ўлдириш учун зарур бўлган барча буюмларни ёғоч қутига жойлашган. У ерда Масиҳ тасвирланган икона, дуолар тўплами, фил суягидан тайёрланган бўри ҳайкали, тўппонча, кўк суюқликли флакон (таркиби номаълум), яна учта шиша идиш, тасбеҳ, чормих, қисқич, чўнтак пичоғи ва кумуш тиғ. Саримсоқни, афтидан, алоҳида сотиб олишга тўғри келади.

Жамланманинг бошланғич баҳоси 2,5 — 3,7 минг долларни ташкил этади. Савдо 21 июлгача давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг