Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нидерландиядаги музейдан битта расм учинчи марта ўғирлаб кетилди

Нидерландиядаги музейдан битта расм учинчи марта ўғирлаб кетилди

Фото: «Public Domain»

Голландиялик мусаввир Франс Халс чизган «Кулаётган икки бола» (Twee lachende jongens, 1626-1627) расмини Нидерландиянинг Лердам шаҳридаги Хофьи ван Арден музейидан ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Утрехт полицияси хабар берган.

Ўғирлик чоршанба куни кечаси содир этилган. Жиноятчилар Хофьи ван Арден музейининг орқа эшигини бузиб киришган ва расмни ўғирлаб кетишган. Полиция тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.

«Кулаётган икки бола» расми шу пайтгача икки марта ўғирланганди: 2011 ва 1988 йилларда. 1988 йилда ўғирлангандан сўнг расмни уч йилгача топиша олмаган. 2011 йилда эса расм йўқолгандан сўнг ярим йил ўтгач жойига қайтарилган.

Расм вақтинча Роттердамдаги Бойманс ван Бёнинген музейидан Лердамдаги Хофьи ван Арден музейига кўчирилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг