Нетаняҳу «Ҳизбуллоҳ»га таҳдид қилди
Исроил Бош вазири «Ҳизбуллоҳ» урушга кирса, тасаввур қилиб бўлмайдиган жавоб зарбаси билан таҳдид қилди ва Ғазо секторидаги операцияни кенгайтириш учун қадамлар ташланганини эълон қилди.
The New York Times нашрининг ёзишича, Исроил АҚШ маслаҳати билан кенг кўламли операцияга ўтаётгани йўқ.
«Учинчи босқич — Ғазо секторига қуруқликдан киришни кенгайтириш. Исроил армияси буни ўлчовли, жуда кучли қадамлар билан амалга оширмоқда, тизимли равишда босқичма-босқич ҳаракат қилмоқда», деди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу матбуот анжуманида.
У яна Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳига мурожаат қилиб, Исроил шимолий чегарани мустаҳкамлаётганини айтди ва гуруҳни «урушда иштирок этишга қарор қилса, бир умрлик хатога йўл қўйган бўлиши» ҳақида огоҳлантирди. «Сиз тасаввур ҳам қила олмайдиган зарба оласиз», деб таҳдид қилди Исроил бош вазири.
The New York Times манбаларининг қайд этишича, Нетаняҳу муваффақиятсизлик ва ўз жавобгарлигидан қўрқиб, Ғазога кенг кўламли бостириб кириш ҳақидаги буйруқни имзолашдан ўзини тиймоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter