Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нетаньяху Ғазо секторида тинчлик ўрнатишнинг 3 та шартини айтди

Нетаньяху Ғазо секторида тинчлик ўрнатишнинг 3 та шартини айтди

Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида Ғазо секторида тинчлик ўрнатишнинг 3 та шартини санаб ўтди.

Исроиллик расмийга кўра, уруш ҳаракатларининг тугаши ва ҳудудда тинчлик ўрнатилиши Фаластин жамиятининг дерадикализациясига боғлиқ. Яъни фаластинликлар ҲАМАСни қўллаб-қувватлашни эмас, балки терроризмга қарши курашишни асосий мақсад қилишлари керак.

«Мактаблар болаларга ҳаёт ўлимдан кўра қадрлироқ эканига ўргатишлари керак. Дин пешволари эса яҳудийларни ўлдириш ҳақида ваъз қилишни бас қилишлари лозим. Фаластин фуқаролик жамиятини шундай ўзгартириш керакки, унинг халқи терроризмни молиялашдан кўра, унга қарши курашишни қўллаб-қувватласин», – дейди у.

Нетаньяху тинчликнинг яна иккита шарти сифатида Ғазо секторини демилитаризация қилиш ва ХАМАСни бутунлай йўқ қилишни айтди. Унинг сўзларига кўра, сектор периметри бўйлаб вақтинчалик хавфсизлик зонасини яратиш, шунингдек, ҳудудга қурол-яроғ контрабандасининг олдини олиш мақсадида Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегарада текширувлар ўрнатиш керак бўлади.

«Ҳамас йўқ қилинганидан кейин Ғазо қуролсизлантирилади ва Фаластин жамияти дерадикализация жараёнини бошлайди, Ғазо қайта тикланиши мумкин ва Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш ҳақидаги гаплар ҳақиқатга айланади», – дея хулоса қилади Нетаньяху.

Эслатиб ўтамиз, Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларида 7 октябрдан буён Ғазо секторида 20 мингдан ортиқ, жумладан, 8 минг нафар болалар ҳалок бўлгани қайд этилди. 56 мингдан ортиқ фаластинлик эса жароҳатланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг