Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нетаняҳу келишув ҳақида эълон қилди

Нетаняҳу келишув ҳақида эълон қилди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу бугун, 22 ноябрнинг эрта тонгида Ғазода камида тўрт кунлик ўт очиш тўхтатилишини эълон қилди.

Олти соатлик йиғилишдан сўнг Исроил вазирлар маҳкамаси бир кун аввал Ҳамас томонидан таклиф қилинган асирларни алмашиш ва вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни маъқуллади. Бу вақт ичида Ҳамас ташкилоти гаровга олинганларнинг 50 нафарини (аёллар ва болалар) озод қилиш мажбуриятини олган.

Келишув 23 ноябрдан кучга кириши мумкин. Чунки Исроил суд органлари ҳали мазкур қарорнинг қонунийлигини тасдиқлаши керак.

Маълум қилинишича, Ҳамас 50 нафар кишини озод қилиши эвазига Исроил қамоқларидан 150 нафар фаластинлик қўйиб юборилади.

Ўт очиш тўхтатилган пайтида Исроил ҳарбийлари Ғазода эгаллаган позицияларида қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг