Нетаняҳу билан Эронга зарба беришни маслаҳатлашган Уолтц Трампнинг жаҳлини чиқарган — WP

АҚШ президентининг истеъфога чиқарилган миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц Signal мессенжери билан боғлиқ можарога қадар ҳам Доналд Трампни норози қилган. Бу ҳақда Washington Post ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Уолтц Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Оқ уйга келиши арафасида у билан Эронга зарба беришни маслаҳатлашгани Трампга ёқмаган.
Трамп дипломатик ечим қидираётган бир паллада, Исроил билан яқин алоқадаги Уолтц Эронга зарба беришни таклиф қилиб, Оқ уй раҳбарининг қарорига таъсир қилишга уринган. Уолтцнинг айби билан махфий маълумот ОАВга чиқиб кетиши (Signal воқеаси) Трамп «сўнгги ҳукм»ни чиқариши учун етарли бўлди, деб ёзди газета.
Исроил бош вазири офиси баёнотида Нетаняҳу ва Уолтц учрашгани, аммо «сермаҳсул» суҳбат қурилмагани айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter