Нега немис қишлоғи «брексит» амалга ошишини орзиқиб кутяпти?
Дунёда шунақа қишлоқ борлигини ҳатто Германияда ҳам кўплар билишмайди. Европани-ку, қўяверасиз... Аммо шу кичкина қишлоқ тез орада Европа иттифоқининг географик марказига айланиши мумкин.
Йилдан-йилга, Евроиттифоқ кенгайиб боргани сайин, «жўғрофий нуқта» бир мамлакатдан иккинчисига кўчиб юрибди. Агарда «брексит» амалга ошса, ягона Европанинг қоқ маркази биз айтаётган Бавариядаги қишлоқ — Гадҳаймга кўчади.
Ҳозир ҳам ЕИнинг географик маркази Германияда — Вестернгрунтда жойлашган. Гадҳаймдан 55 километр олисдаги бу аҳоли масканига шу норасмий мақомни 2013 йили Евроиттифоққа қабул қилинган Хорватия «тортиқ этган».
Британия ва Европа иттифоқи ўртасида кечаётган сиёсий жараёнлар бўлғуси «Европа маркази» аҳлини шунчалик тўлқинлантириб юбордики, улар ҳатто британ бош вазири Тереза Мэйга Гадҳайм «фахрий фуқаролиги»ни беришмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter