Немис ўқитувчилари оммавий иш ташлаш уюштирдилар
Германиянинг бир қанча шаҳарларида ўқитувчиларнинг оммавий иш ташлаши туфайли мактаб ва болалар боғчалари ёпилди. Берлин, Гамбург, Лейпциг ва Карлсруэ шаҳарларида ўқитувчилар намойиши бўлиб ўтади.
Deutsche Welle бугун, 28 ноябрь куни хабар берганидек, Германияда ўқитувчиларнинг оммавий норозиликлари бошланган. Касаба уюшмалари ўқитувчиларнинг маошини 10,5 фоизга оширишни талаб қилмоқда. GEW таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси иш ташлаш ва намойишларга чақирди.
Немис матбуотига кўра, Берлиндаги баъзи болалар боғчалари ва мактаблар норозилик намойиши туфайли ёпилган. Шу билан бирга, Германияда ишлаётган ўқитувчиларнинг салмоқли қисми иш ташлашда қатнашмайди – улар давлат хизматчиси мақомига эга ва шунинг учун касаба уюшмалари норозиликларига қўшилиш ҳуқуқига эга эмас.
Германиянинг тўрт шаҳрида бўлиб ўтадиган акция ташкилотчилари 1,1 миллион ўқитувчи ва устозларнинг маошини камида 500 еврога ошириш, шунингдек, талаба-ходимлар учун тариф келишувини қабул қилишни талаб қилмоқда. Касаба уюшмалари фаолларининг Германия ҳукумати билан иш ҳақини ошириш бўйича музокара олиб боришга бўлган дастлабки икки уриниши муваффақиятсизликка учраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter