Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега Путин ва Болсонару қўл беришди?

Нега Путин ва Болсонару қўл беришди?

Фото: «Kremlin.ru»

Россия президенти Владимир Путин ва Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг учрашуви қўшимча ижтимоий масофасиз — COVID-free режимида ўтди, деб хабар берди «Вести».

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шолц, улардан сал аввалроқ Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашувларида музокараларни 4 метрлик стол атрофида ўтказганди.

Путин ва Шолц. Фото: РБК

 Путин ва Болсонару. Фото: «РИА Новости»

Макрон ва Шолц ўз элчихоналарида ковид-тест топширганди. Болсонару ўз ДНКсини қолдиришдан чўчимай, рус шифокорларига ковид-тест топширди. Шунинг учун ҳам Путин ва Болсонару музокараларида масофага амал қилинмади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг