Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Назарбоев Путин ва Зеленскийга Қозоғистонда учрашишни таклиф қилди

Назарбоев Путин ва Зеленскийга Қозоғистонда учрашишни таклиф қилди

Фото:«24 канал»

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Россия раҳбари Владимир Путин ва Украина етакчиси Владимир Зеленскийга ўзаро музокара ўтказиш таклифи билан чиққани ҳақида айтиб ўтди.

«Бу икки давлат ўртасида рўй берган вазият жуда ачинарли. Улар азалдан яхши муносабатда бўлишганини ҳисобга олган ҳолда, бўлиб ўтганларни унитиши лозим» дея таъкидлаган Қозоғистоннинг биринчи раҳбари.

Элбошининг айтишича, ҳозир музокара ўтказишнинг айни вақти, у Зеленский билан гаплашиб учрашувга розилигини олган. Сўнг бу ҳақда Путинга маълум қилган.

Бироқ Москвадан розилик тўғрисида ҳали бирор хабар келмаган.

«Менимча, бу икки давлат раҳбарларининг алоҳида учрашувини ташкиллаштириш керак, муаммоларни фақат шу орқали ечиш мумкин. Ўзга давлатлар бошқа сабаблар билан аралашиши мумкин. Биринчи учрашувда Донбасс ва Луганск муаммоларини ечиш зарур, жараён кетмоқда, ярашишни тезлаштириш мақсадида ҳатто асирлар ҳам озод қилинмоқда. Агар музокаралар учун нейтрал майдон керак бўладиган бўлса, мен Қозоғистонни таклиф қиламан» дея қўшимча қилган Назарбоев.

Таъкидлаш жоизки, Зеленский Украина президентлик лавозимига келгандан сўнг Россия билан алоқалар бироз ўзгарди. Мисол тариқасида, давлат раҳбарлари бир неча бор телефон орқали мулоқот ўтказишди. Бундан ташқари маҳбуслар алмашинуви амалга оширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг