Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТО мулозими Украинани ғазаблантирган баёнотини «хато» деб атади

НАТО мулозими Украинани ғазаблантирган баёнотини «хато» деб атади

НAТО бош котиби штаби раҳбари Стиан Йенссен Украинанинг айрим ҳудудларини Россияга бериш эвазига Шимолий Aтлантика алянсига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги аввалги баёнотларини нотўғри деб атади.

Норвегияда бўлиб ўтган жамоатчилик муҳокамаси чоғида Йенссен Украина хавфсизлик учун ҳудудий ён беришлари мумкинлигини айтганди.

Бу сўзлар Украина Ташқи ишлар вазирлигининг кескин муносабатига сабаб бўлди, унинг матбуот котиби Олег Николенко бундай баёнотларни қабул қилиб бўлмас деб атади.

«Уруш ҳақидаги баёнотим Украинанинг келажакдаги эҳтимолий сценарийлари ҳақидаги умумий мунозаранинг бир қисми сифатида айтилган ва мен сўзимни бундай ифодаламаслигим керак эди. Бу хато бўлди», деди Йенссен чоршанба куни Норвегиядаги ВГ нашрига.

Ҳудудларни Россияга берган ҳолда НАТОга кириш таклифи Украинада нохуш кутиб олинган ва унга президент девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил  Подоляк ҳам салбий муносабат билдирганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг