Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

NATO бош котибининг Кавказ республикаларига ташрифи бошланди

NATO бош котибининг Кавказ республикаларига ташрифи бошланди

Фото: Azertag.az

NATO бош котиби Йенс Столтенберг расмий ташриф билан Озарбайжонга келди.

Озарбайжондан сўнг, Столтенберг Грузия ва Арманистонга бориши айтилмоқда.

Столтенберг Озарбайжонда расмий шахслар билан қатор учрашувлар ўтказиши, ушбу мамлакат ва NATO ўртасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Фото: Azerbaycan24

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида у иқлим ўзгариши муаммоларини тилга олиб, бу йил ушбу мамлакат мезбонлик қиладиган COP29 (БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича 29-конференцияси)нинг аҳамиятига тўхталди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг