Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТО бош котиби коронавирусга чалинди

НАТО бош котиби коронавирусга чалинди

Фото: «ИноСМИ»

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда ташкилот вакили Оана Лунгеску хабар берди.

Столтенберг топширган ковид-тест мусбат чиқди. Касали енгил кечяпти ва масофада ишлашга ўтган.

Лунгескунинг таъкидлашича, Столтенберг ковидга қарши тўлиқ эмланган, қолаверса, бустер дозани қабул қилганди.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен, таниқли миллиардер Билл Гейтс коронавирус билан касаллангани маълум бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг