Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наркобарон қизи ниқоби остида турмадан қочишга уринди

Наркобарон қизи ниқоби остида турмадан қочишга уринди

Скриншот

Рио-де-Жанейрода маҳаллий наркобарон қизи ниқоби остида турмадан қочишга уринди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.

Маълум бўлишича, Клаувино да Сильва ўша куни уни кўришга келган 19 ёшли қизи кўринишига киришга уринган: бунда силикон ниқоб, ясама соч ва қизининг пушти кийимидан фойдаланган. «Қизалоқ»нинг ҳаддан ташқари асабий хатти-ҳаракати туфайли қочиш режаси барбод бўлган. Қизнинг ўзи эса, режага кўра, пенитенциар маҳкамада қолиши керак эди.


Мавзуга оид: Энг кўп наркотик модда истеъмол қилувчи мамлакат қайси?


Да Сильва Бразилияда гиёҳванд моддалар тарқатиш бўйича энг йирик тармоқлардан бири саналган «Қизил гуруҳ» жиноий ташкилотининг аъзоси ҳисобланади. Қизиғи, бу мазкур гуруҳ аъзоларининг бошқа одам қиёфасида қочишга бўлган биринчи уриниши эмас. 2015 йилда гиёҳванд моддалар савдоси туфайли 36 йилга «кесилган» Антонио Фелипе кекса аёл ниқоби ва ясама сочида соқчиларни алдаб ўтишга уринган.

Видеога ҳавола.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг