Наполеон рафиқасига тегишли тиллақош сотилди (фото)
Sotheby's аукционида ноёб тож 766 минг долларга сотилди. Қимматбаҳо тақинчоқни Наполеон Бонапартнинг рафиқаси тақиб юргани айтилмоқда.
Жозефина де Богарнега тегишли заргарлик буюми император маликаси учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган, деб хабар беради «Известия» телеканали.
Қимматбаҳо тақинчоқ император рафиқасининг қироллик мақомини белгилаган. Тиллақош декори элементлари қадимги сюжетларни ифодалайди. Аксессуар юнон мифологияси илоҳларининг бошлари билан безатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter