Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мьянма ҳарбий маъмурияти 19 та давлат элчихоналаридан 100 нафар дипломатни чақириб олди

Мьянма ҳарбий маъмурияти 19 та давлат элчихоналаридан 100 нафар дипломатни чақириб олди

Фото: «REUTERS / Stringer»

Мьянманинг БМТдаги вакили Жо Мо Тун Нью-Йорк бош қароргоҳи минбаридан янги давлат ҳукумати билан алоқани узишини, барча халқлар ҳамда дунё раҳбарларини Мьянмада ҳукуматни ҳарбий тарзда эгаллаб олинишига қарши чиқишга даъват этди. Бунга жавобан Мьянма ҳарбий ҳукумати 19 та давлатдаги мамлакат элчихоналаридан 100 нафар дипломатни чақириб олди, дея хабар берди «Иравади» янгиликлар портали.

Портал хабарига кўра, ТИВ буйруғуга асосан Мьянма АҚШ, Буюк Британия, Австрия, Италия, Бразилия, Франция, Норвегия, Бельгия, Сербия, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Сингапур, Таиланд, Гонконг, Индонезия, Камбожа, Жанубий Корея ва Филиппиндаги маслаҳатчи-элчилари ва элчихона котибларини чақириб олмоқда.

Хабарда таъкидлашишича, ҳозирда Мьянманинг Нейпидаги Ташқи ишлар вазирлигида ишлаётган 50 нафарга яқин дипломатлари чақириб олинган ҳамкасблари ўрнига мамлакатларга юборилади. Мьянманинг БМТдаги элчиси Жо Мо Тун ҳарбийлар томонидан давлатга хиёнат қилганликда айбланиб, аллақачон ўз лавозимидан озод қилинган.

Портал хабарига кўра, катта миқдорда дипломатларнинг чақирилишига Жо Мо Туннинг БМТдаги нутқидан сўнг хавотир пайдо бўлганлиги асос қилиб олинган. Унга кўра, чет элда ишлаётган кўплаб Мьянма дипломатларининг чақириб олиниши, мамлакатда бир ойдан бери бўлиб ўтаётган фуқаролик бўйсунмаслик кампаниясига қўшилишга мойиллиги ҳамда янги ҳукуматга ишлашни тўхтатганлиги билан боғлиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг