Мьянма армияси мусулмонларга қарши жиноятларини давом эттирмоқда
Amnesty International ташкилотининг маълум қилишича, Мьянманинг Ракхайн штатида мусулмон роҳинжаларга қарши жиноятлар содир этган ва юз минглаб роҳинжаларнинг қочоққа айланишига сабаб бўлган ҳарбийлар қилмишларини ҳали ҳам давом эттирмоқда.
Ташкилот раҳбари Николас Бекелин Ракхайн штатидаги Ғарбий қўмондонлик ҳарбийлари роҳинжаларга нисбатан жиноятларини ва уларнинг ҳуқуқларини қўпол равишда бузишни давом эттираётганини таъкидлади.
Айни шу қўмондонлик аскарлари 2017 йилнинг августида ўта шафқатсиз қирғинларни амалга оширган, бунинг оқибатида юз минглаб роҳинжалар қўшни Бангладешга қочиб ўтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter