Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алексей Навалнийга нисбатан янги жиноий иш очилиши мумкин

Алексей Навалнийга нисбатан янги жиноий иш очилиши мумкин

Фото: «РИА Новости»

Москванинг Лефортово судига россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийга нисбатан бир қатор фирибгарлик эпизодлари бўйича янги жиноий иш топширилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» маълум қилди.

«Судда Навалнийга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, у тўртта фирибгарлик ва судга ҳурматсизлик қилишда айбланмоқда», — дея таъкидлаган Москва суди вакили.

Ҳозирча янги ишнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Навалнийга нисбатан фирибгарлик бўйича жиноий ишлар бир йилдан кўпроқ вақт олдин очилган эди.

Тергов талқинига кўра, Навалний 350 миллион рублга яқин пулни талон-торож қилган. Пул Навалний раҳбарлик қиладиган Коррупцияга қарши курашиш фондига хайрия сифатида ажратилган. У, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши фахрийсига туҳмат қилиш ҳақидаги ишни кўрган судя Вера Акимовага нисбатан ҳурматсизликда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Навалний бундан роппа-роса бир йил аввал Москванинг Симоновский суди томонидан «Ив Роше» иши бўйича 3,5 йилга умумий тартибдаги колонияга ҳукм этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг