Мухолифатчи Алексей Навалний қамалиши мумкин
Россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийга қамоқ жазоси хавф солмоқда.
Гап шундаки, Россия Федерал жазони ижро этиш хизмати Навалний суд томонидан тайинланган шартли жазо қоидаларига амал қилмаётганини иддао қилган.
Навалний иккита шартли ҳукмга эга: "Кировлеса" ва "Ив Роше" ишлари. Уларнинг ҳар бири беш йиллик озодликни чеклаш ҳукмидан иборат. Биринчи иш 16 миллион рублдан ортиқ маблағни ўзлаштириш билан боғлиқ, иккинчиси 30 миллион рублдан ортиқ маблағни талон-торож қилиш билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Навалний 20 август куни Томск-Москва самолётида ҳушидан кетиб, комага тушганди. Шундан сўнг, бир муддат Германияда даволанди.
Россиялик мутасаддиларга кўра, Навалний 12 октябрга қадар тузалиб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter