Мутахассис AҚШ урушларда нима учун ғалаба қозонмаётганини тушунтирди
Қўшма Штатлар ўз сиёсатчиларининг хатти-ҳаракатлари туфайли урушларда ютқазмоқда, деди эксперт Лоуренс Корб «National Review»да чоп этилган мақоласида.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Вашингтон Aфғонистондаги вазиятга таъсир ўтказа олмаяпти. Энди бўлса Ироқдаги ҳарбий контингентни қисқартирмоқда.
Корбнинг фикрича, АҚШ Ироқни оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқаришда асоссиз айблади, пировард натижада эса бундай қурол топилмади. Шунга қарамай, америкаликлар маҳаллий нефть устидан назоратни ўрнатишди, аммо уни сотишдан тушган маблағлар нуфузли уруғ-аймоқлар ва хусусий ҳарбий компаниялар ўртасида тақсимланмоқда.
Aфғонистондаги ҳодисаларни таҳлил қиларкан мутахассис AҚШ армияси бу мамлакатда ўзгаришларга эриша олмаганини, кейинги 20 йил ичида эса ўз обрўсига тузатиб бўлмас даражада зарар етказганини таъкидлаган.
Мақола муаллифининг ёзишича, Aмерика қуролли кучлари дунёга «демократияни ёйиш»га қодир бўлмай қолганига анча бўлган. Устига-устак, Корб демократия Қўшма Штатларнинг ўзида қолдимикан, деб киноя қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter