Мозамбикда тўфон 446 инсон ҳаётига зомин бўлди
Мозамбикдаги вайронкор тўфон қурбонлари сони 446 нафарга етди. «Мамлакат ер, атроф-муҳит ва қишлоқ тараққиёти вазири Селсу Коррейу шу ҳақда маълумот берди», дейилади «CGTN» хабарида.
Аввалроқ Мозамбик, Зимбабве ва Малави тўфон таъсирида қолгани маълум қилинганди.
Табиий офатнинг асосий зарбаси айнан Мозамбикда кузатилди. Мамлакатнинг турли ҳудудларида кучли сув тошқинлари рўй берган. Хавфли ҳудудларда 500 минг аҳоли борлиги айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter