Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвага Лондондан зарба беришга қодир бўлган Америка қуроли ҳақида маълумот берилди

Москвага Лондондан зарба беришга қодир бўлган Америка қуроли ҳақида маълумот берилди

Фото: U.S. Army Space and Missile Defense Command

Америка армияси ихтиёрида узоқ масофали гиперовозли қурол (LRHW) пайдо бўлади, деб ёзади Popular Mechanics журналида муаллиф Кайл Мизоками.

Публицист ракетанинг товуш тезлигидан ўн етти марта тезроқ учиши ва камида 1725 мил (тахминан 2776 километр) масофадаги нишонларга зарба беришга қодир эканлигига эътибор қаратмоқда.

«Россия LRHWдан, масалан, Хитойчалик ҳимоялана олмайди. Европадан, хусусан, Лондондан узоқ масофали гипертовушли қуроллар шарқдаги мақсадларга, Москвагача этиб бориши мумкин», дейди Мизоками.

Унга кўра, Тинч океанидаги ҳудудлардан учирилган гипертовушли ракета Жанубий Корея, Тайван, Япония, Филиппин ва Хитойдаги нишонларга зарба бера олади.

Мизоками LRHWни «тийиб турувчи» восита деб таснифлайди, унинг фикрига кўра бу қуролли тўқнашувлар хавфини камайтиради. Ракетани синовдан ўтказиш 2023 йилга режалаштирилган, дейди публицист.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг