Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвага дронлар ҳужум қилди

Москвага дронлар ҳужум қилди

Бугун, 24 июль куни тонгда Москвага дронлар ҳужум қилди.

«Эрталаб соат тўртда иккита нотурар жой биносига дрондан зарба берилди. Жиддий вайронагарчилик ва қурбонлар йўқ. Барча тезкор хизматлар воқеа жойида ишламоқда», — деди Москва мери Сергей Собянин.

Биринчи дрон Комсомолский проспектидаги бинога бориб урилган.

Иккинчи дрон эса Лихачев проспектидаги бизнес маркази биносида портлаган.

Россия Мудофаа вазирлиги ушбу ҳолатни Украина томонидан «террорчилик ҳужуми» сифатида қайд этди. Вазирлик маълумотларига кўра, иккита дрон ҳужумидан ҳеч ким жабрланмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг