Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада қўпорувчилик ҳаракати тўхтатиб қолингани айтилмоқда

Москвада қўпорувчилик ҳаракати тўхтатиб қолингани айтилмоқда

РБК – Россиянинг йирик медиа холдинг компанияси расмий телеграмм каналидан «Украина Хавфсизлик хизмати агенти қўлга олинди» деган видео тарқатилди.

Бунда Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москва атрофидаги туманлардан бирида Украина рақамидаги машинани бошқариб келаётган эркак изига тушади. Машина тўхтаган жойда 4 нафар махсус кийимдаги ходимлар уни тезкорлик билан машинадан тушириб қўлларини қайиришади, кишан солишади.

Кейинги кадрларда машинани махсус мослама билан текширилаётгани ва яширинган иккита «Игла» зенит-ракетасини топганлари акс этган. 

Телеграмм канал баҳс-мунозарасида ўринли саволлар ташланган: «Украинадан Москвагача ракета етиб келган бўлса, чегараларимиз мустаҳкамлиги шу қадарми?», «Украина рақамидаги машинада ракета!» киноя қилади бошқаси.

«Ҳатто Ҳиндистон фильмларида ҳам муболаға бунчалик эмас» кулгудан кўз ёшлари сизган смайликни қўйган йигит. 

Аммо «Лаънати!», «Хавфсизлик хизмати, баракалла!» деган изоҳлар ҳам учрайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг