Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада бир суткада 67 киши коронавирусдан вафот этди

Москвада бир суткада 67 киши коронавирусдан вафот этди

Фото: «Scoopnest.com»

Москвада 24 соат ичида 67 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Бу ҳақда тезкор штаб телеграм-канали хабар берди.

Бу коронавирус эпидемияси Россия пойтахтида бошланганидан бери энг катта суткалик ўсишдир. Тезкор штаб дунёдан ўтганларнинг барчаси пневмонияга чалинганини маълум қилди.

Москвада бир кун аввал 44 киши, икки кун илгари 31 киши коронавирус қурбонига айланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг