Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада бир кунда 124 киши ҳалок бўлди

Москвада бир кунда 124 киши ҳалок бўлди

Фото:«BBC»

Москвада сўнгги сутка ичида коронавирус билан касалланган 124 бемор вафот этди. Июн ойида олтинчи марта шаҳарда COVID-19дан кунлик ўлим даражаси максимал даражага етди. Бу ҳақда коронавирус билан боғлиқ вазият  бўйича тезкор штаб хабар бермоқда.

Аввалги максимал кўрсаткич 27 июн куни қайд этилган, ўшанда касаллик 114 кишининг ўлимига олиб келган.

Жами қурбонлар сони 22210 нафарни ташкил этади. 

Москвада бир кунда 7246 нафар аҳоли коронавирус билан касалланган, 4 433 нафар бемор тузалди. Россия пойтахтида жами 1 миллион 148 минг 291 киши COVID-19ни енгишга муваффақ бўлди.

Москвада июнь ойидан коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлаша бошлади. Натижада шаҳар маъмурияти янги чекловларни киритишга мажбур бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг