Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Moschino брендининг янги директори тайинловдан 10 кун ўтиб вафот этди

Moschino брендининг янги директори тайинловдан 10 кун ўтиб вафот этди

Италиянинг Moschino мода брендининг янги креатив директори Давиде Ренне 46 ёшида вафот этди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб Daily Front Row хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ренне Миланда вафот этган. Ўлимга юрак хуружи сабаб бўлган. Moschino ижодий директорининг ўлими ҳақида бошқа тафсилотлар берилмаган.

Gucci’да узоқ йиллар ишлаган Давиде Ренненинг Moschino креатив директори лавозимига тайинлангани шу йилнинг октябрь ойида маълум бўлган эди.

Давиде Ренне 1 ноябрь куни расман ўз лавозимига киришганди. У ўзининг дебют коллекциясини — 2024 йил февраль ойида Милан мода ҳафталигида тақдим этиши керак эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг