Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрда курорт шаҳар бетон девор билан ўралди

Мисрда курорт шаҳар бетон девор билан ўралди

Фото: «Zen.yandex.ru»

Мисрнинг Шарм аш-Шайх курорти атрофида 36 километрлик бетон девор барпо этилди, дея хабар берди «Euronews».

Энди шаҳарга сканер ва камералар билан жиҳозланган дарвозалар орқалигина кириш мумкин. Сайёҳлик соҳаси мутахассисларининг сўзларига кўра, бу курортга бўлган ишончни тиклашга ёрдам беради.

2005 йилда Шарм-аш-Шайхда содир бўлган портлашлар, кейин эса 2015 йилда Синайда Россия самолётининг қулашидан сўнг сайёҳлар оқими камая бошлаган.

Девор қурилиши 2019 йилда маълум бўлди. Ўшанда Жанубий Синай губернатори Холид Фуда ушбу лойиҳа Шарм аш-Шайхга йўқолган туризм даромадларини тиклашга ёрдам беришини таъкидлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг