Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миср виза тўловини бекор қилмоқчи

Миср виза тўловини бекор қилмоқчи

Фото: «Yandex.com»

Миср октябрнинг охиригача виза олиш учун тўловни бекор қилишни режалаштирмоқда, дея хабар берди «The Sun».

Гарчи коронавирус билан касалланиш сони камаймаётган бўлса-да, мамлакат 1 июлдан хорижлик сайёҳларни қабул қилишга тайёр.

22 июнь куни 1475 та янги ҳолат қайд этилди. Умумий касалланганлар сони 55 мингдан ошиб кетди, қарийб икки минг киши вафот этди.

Сайёҳлар Қизил денгиздаги курортларга дам олгани келишлари учун ҳукумат 31 октябрга қадар виза учун тўлов олмасликка қарор қилди. Бу ҳар бир меҳмонга 25 доллар тежаш имконини беради.

Миср хорижлик сайёҳларни кутмоқда. Қарийб 260 та меҳмонхона вирусга қарши чора кўришни тасдиқловчи гигиеник хавфсизлик сертификатини олишган.

Меҳмонхоналар фақат 50 фоиз юклама билан фаолият кўрсатиши мумкин, уларда шифокор бўлиши шарт.

Курортларда тўй, базм ва кўнгилочар тадбирлар ўтказишга, очиқ буфетларга таом олиб чиқишга рухсат берилмайди.

Шунингдек, жамоат жойларида ижтимоий масофа сақлашга тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг