Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллионлаб одамларни қўрқув ва ҳаяжонга солган Гиннесс рекорди (видео)

Миллионлаб одамларни қўрқув ва ҳаяжонга солган Гиннесс рекорди (видео)

Фото: «Youtube.com»

Хитойнинг Цзянси провинцияси Ичунь шаҳар округида 63 килограмм тирик асалари билан қопланган одам тарихда қоладиган бўлди — унинг ютуғи Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди. Гувоҳлар томонидан тасвирга олинган видео «Facebook»да «Guinness World Records» гуруҳига жойланди.

Жуань Лянмин танасида баҳайбат асалари уясини ҳосил қилиб жаҳон рекордини ўрнатди. Видео тасвирларида ҳимоя костюми киймаган хитойликнинг устига тоғора-тоғора ҳашарот тўкишаётганини кўриш мумкин. Асаларилар Лянминни бутунлай қоплаб олишиб, уни улкан қўнғир ҳайкалга айлантириб қўйишди. Охирги дақиқаларда хитойлик юзидаги ҳашаротларни тушириш учун бошини бироз қимирлатди.

Рекорд китоби вакиллари юз бераётган ҳодисани ўз кўзлари билан кузатиб боришди. Ютуқ қайд этилгач, махсус шуғулланган одамлар Лянминни асаларилардан тозалашди.

Видеони олти миллиондан ортиқ киши томоша қилишди, юзлаб изоҳлар қолдирилди.

«Бундай истеъдодни биринчи марта кўришим. Ушбу роликни яна бир марта томоша қилишим амри маҳол. Бу одам — Гиннесс рекордлар китобининг ҳақиқий қаҳрамони», «Видеони томоша қилиб ўлиб қолаёздим», «Ушбу кадрлардан ҳушимдан кетишимга бир баҳя қолди», — деб ёзиб қолдиришган тармоқ фойдаланувчилари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг