Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Милан аэропортига Берлускони номи берилади

Милан аэропортига Берлускони номи берилади

Фото: Paz.ca

Милан (Италия) бош аэропорти — Милан-Малпенсага собиқ давлат арбоби Силвио Берлускони номи берилади. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазири Маттео Салвини баёнот берди.

Силвио Берлускони 1994 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда уч марта Италия бош вазири лавозимида фаолият юритган. 2023 йил июнида 86 ёшида вафот этган.

Собиқ бош вазир ва медиамагнат Берлускони Forza Italia партияси асосчисидир, ҳозирги бош вазир Жоржа Мелони бошчилигидаги ҳукумат уни Италия тарихида ўчмас из қолдирган деб ҳисоблаб, номини абадийлаштиришга қарор қилди.

Бироқ ҳукуматнинг қарори Милан шаҳрининг мэри, сўлмарказчилар сиёсий оқими вакили Жузеппе Салага ёқмади. У далиллаган ҳужжатга кўра, жамоат бинолари ва майдонларига шахсларнинг номлари уларнинг вафотидан 10 йил ўтиб қўйилиши мумкин.

Ўтган июн ойида Милан шаҳар кенгаши майдонга Берлускони номини бериш режасини рад этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг