Месси самолётини Аргентина президентига ижарага берди
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ўз шахсий самолётини мамлакат президенти Альберто Фернандес фойдаланиб туриши учун тақдим этди. Давлат раҳбари самолётда Мексикага бориб келади.
Мексика мустақиллигининг 200 йиллигини нишонламоқда.
Президент самолётни 4 кунга ижарага олди. Бунинг учун 160 минг доллар тўлайди. Маълумотларга қараганда, Мессининг самолёти коронавирусдан ҳимояланиш бўйича барча шарт-шароитларга эга.
15 миллион долларлик самолёт Аргентинада рўйхатга олинган. Одатда у Месси туғилиб ўсган шаҳар Росариодаги аэропортда туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter