Мексика пойтахти яқинида вулқон уйғонди
Мексика пойтахти яқинида жойлашган Попокатепетль вулқони уйғонди. Бу ҳақда мамлакатнинг Фуқаро мудофааси миллий бошқармаси «Twitter»да хабар берди.
Бошқарма маълумотига кўра, вулқон баландлиги (кул устуни) беш километргача етган.
Вазият аҳоли учун хавф туғдирмаслиги айтилган. Вулқоннинг хавфлилик даражаси ўртача дея баҳоланмоқда.
Мавзуга оид: «Сариқ хавф». Мексикада дунёдаги энг хавфли вулқон отилмоқда (видео)
Попокатепетль — Мексикадаги энг йирик ва фаол вулқонлар сирасига киради. У Мексика пойтахти Мехикодан 70 километр узоқликда жойлашган. Вулқон фаоллашгани билан унинг отилиши эҳтимоли жуда паст. Бу ҳақда жорий йил апрелида Мексика фуқаро мудофааси миллий координатори Давид Леон маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter