Мексикадаги автобус ҳалокатида 16 киши қурбонга айланди
Мексиканинг Сонора штатида автобус ҳалокатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 13 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Penmont кончилик компаниясига сосланиб РИА Новости хабар қилмоқда.
«Tepsa автомашинаси билан содир бўлган ЙТҲ натижасида 16 киши ҳалок бўлди. Компаниянинг 13 ходими тан жароҳати олди, уларнинг аҳволи барқарор, автобус ҳайдовчиси оғир аҳволда», дея ёзади Penmont компанияси баёнотида.
Нашрга кўра, кончиларни олиб кетаётган автобус ва микроавтобус билан тўқнашуви содир бўлган. Полиция оммавий ахборот воситаларига тўқнашув содир бўлган жойда текширув ишлари давом этаётганини ҳақида айтиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter