Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мексика президенти хитойликлар қирғини учун узр сўради

Мексика президенти хитойликлар қирғини учун узр сўради

Фото: «SupChina»

Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор 1911 йилда хитойлик муҳожирларни қатлиом қилгани учун расман кечирим сўради. Бу ҳақда SupChina хабар бермоқда.

Раҳбар буни Хитойнинг мамлакатдаги элчиси Чжо Цинцяо иштирок этган маросимда билдирди.

«Мексика давлати энди ҳеч қачон ирқчилик, камситиш ва ксенофобияга йўл қўймайди», — деди сиёсатчи.

Обрадорнинг нутқида Мексика шимолидаги Торреон шаҳрида содир бўлган ҳодиса ҳақида сўз боради. У ерда 1911 йил 13-15 май кунлари 303 хитойлик ирқчилик мотивларига кўра қириб ташланган. Таъкидланишича, Торреонда хитойлик муҳожирларнинг авлодлари қолган. Улар учун президентнинг узри муҳим, деб хабар бермоқда SupChina.

Маҳаллий аҳоли хулосасига кўра, Обрадорнинг узри фуқароларга аждодлари хотирасини ёд этиш имконини берди. Уларнинг фикрича, Хитой жамоатчилиги бундай зўравонлик Мексикада такрорланмаслигига ишончлари комил.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг