Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Медведев Украина аҳолисини икки бараварга қисқартириб ташлади

Медведев Украина аҳолисини икки бараварга қисқартириб ташлади

Медведевнинг даъво қилишича, Киев назорати остидаги ҳудудда 19,7 миллион киши истиқомат қилади. Бу ҳақда у телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

У 37,6 миллион кишидан «Киев томонидан назорат қилинмаган вилоятларнинг ҳозирги аҳолиси, муҳожирлар ва бошқалар»ни айириб, шундай хулосага келди. Медведевга кўра, 17,9 миллион украиналик мамлакат ташқарисида яшайди.

«Аслида 2022 йилда 37 миллион кишининг ярми ва 21 аср бошидаги аҳолининг қарийб 40 фоизи», деб ёзади у.

37,6 миллион — бу 2022 йил февралида ҳарбий ҳаракатлар бошланишигача бўлган Украина аҳолисининг ҳисоб-китоби. Украина келажак институти маълумотларига кўра, 2023 йил май ойи ҳолатига кўра, у 29 миллион кишини ташкил этди.

Украина Миллий Фанлар академиясининг Демография ва ижтимоий тадқиқотлар институти 2023 йил 1 январ ҳолатига кўра мамлакат аҳолисини 28-34 миллион киши деб ҳисоблаган.

Медведев БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги маълумотларига таяниб, 2022 йил 24 февралдан кейин Европада 8,6 миллион украинадик истиқомат қилишини, улардан 2,8 миллиони Россияда яшашини ёзди. У бу маълумот қайси даврга тегишли эканлигига аниқлик киритилмаган.

БМТнинг август ҳолатидаги маълумотларига кўра, Европада 5,8 миллион, дунё бўйлаб эса 6,2 миллион украиналик қочқинлар бор. BMT Олий комиссари бошқармаси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, қочқинларнинг 60 фоиздан ортиғи шу йили Украинага қайтишга умид қилмоқда.

«Бизнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, 2022 йил 24 февралдан кейин ушбу мамлакат ҳудудидан Россияга 5,2 миллиондан ортиқ киши келган. Яъни, ҳозир бу ерда жами 7,1 миллион киши истиқомат қилади», — деб ёзган Медведев ва шу вақт ичида қанча одам кетганига аниқлик киритмаган.

БМТ маълумотларига кўра, Россияда 1,2 миллион украиналик бор. Улардан 64,5 минг киши бошпана ёки «вақтинчалик ҳимояланган шахслар» мақомини сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг