Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Медведев Россиянинг энг асосий муаммосини айтди

Медведев Россиянинг энг асосий муаммосини айтди

Қашшоқлик Россия ҳукумати учун асосий муаммо, бу омил жиноятчилик, коррупция ва миллат саломатлиги билан боғлиқ. Бу ҳақда РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россия ОАВларига берган интервюсида айтиб ўтган.

«Қашшоқлик, кам даромад ҳақиқатан ҳам асосий муаммо, бу саломатлик, жиноятчилик ва бошқа қатор муаммолар шу билан боғлиқ»,— деган раис ўринбосари журналистларга.

«Агар инсон муаммолари ҳақида гапирадиган бўлсак, унда даромад, сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш муаммоси, менимча, биринчи рақамли муаммо бўлиб туюлади»,— деб хулоса қилган сиёсатчи.

Медведевнинг фикрича, даромад муаммоси асосий ҳисобланади. Аммо бошқа қийинчиликлар ҳам бор. Улар орасида у иқтисодий ривожланиш муаммоси, коррупция, технологик қолоқлик муаммолари, замонавий инновацион иқтисодиётга бўлган эҳтиёжни санаб ўтган.

Аввалроқ, россиялик сиёсатчи Владимир Жириновский президентлик лавозимини шоҳ ёки императорга ўзгартиришни таклиф қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг