«МДҲ давлатларидан бири»нинг икки фуқароси рус аскарларини отиб ташлади
Россияда аскарлар урушга бормасидан ўлмоқда. Белгород вилоятидаги полигонда 11 киши отиб ташланган. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги буни «террор ҳужуми» деб атади.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги «МДҲ давлатларидан бири»нинг икки фуқароси Белгород вилоятидаги полигонда «террорчилик ҳужуми» содир этганини маълум қилди. Отишма натижасида 11 киши ҳалок бўлган, яна 15 киши яраланди. Ҳужум қилганлар ҳам ўлдирилган. Ҳодиса урушга боришга қарор қилган кўнгиллилар билан отишма машғулотлари вақтида юз берган.
Сафарбар қилинганларнинг қариндошлари орасидаги манба отишма Солоти қишлоғидаги полигонда содир бўлганини айтади. Журналистларга кўра, уч нафар аскар ўқ узган. Улардан икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бири қочишга муваффақ бўлган.
Расмий тасдиқланмаган хабарларга кўра, аскарларга қарата ўқ узган «МДҲ давлатларидан бири»нинг фуқаролари тожикистонлик кўнгиллилар экани айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter