Майкл Жексоннинг отаси шифохонага ётқизилди
Машҳур хонанда Майкл Жексоннинг отаси, 89 ёшли продюсер Жо Жексон саратон сабабли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар қилмоқда.
Айтилишича, Жексонда ошқозон ости бези саратони бўлиб, касаллик сўнгги босқичга етиб келган.
1960-йилларда Жо Жексон ўғилларидан ташкил топган «Jackson 5» гуруҳи билан ишлай бошлаган. Майкл Жексон отасининг жуда қаттиққўл эканини, концертлар олдидан репетиция қилиш жараёнида отасидан калтак еганларини айтган эди. Аммо Майкл айнан отасининг қаттиққўллиги унинг мусиқий фаолиятида катта роль ўйнаганини таъкидлаган.
Шунга қарамай Майкл Жексон ҳаётининг сўнгги йилларида отаси билан гаплашмаган ва ўз васиятида ҳам уни тилга олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter