Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тан соқчи Майкл Жексоннинг ўлими сирини фош этди

Тан соқчи Майкл Жексоннинг ўлими сирини фош этди

Фото: «RAMBLER»

Майкл Жексоннинг собиқ тан соқчиси Мэтт Фиддс журналистларга поп қироли ўлими сабабини маълум қилди. Ҳозирги кунда жанг санъати мактаби эгасининг сўзларига кўра, 2005 йилги суд поп-юлдузи саломатлигини адо қилган. Бу ҳақда «RAMBLER» хабар берган.

Фиддс Жексон ҳақидаги янги ҳужжатли фильм намойиши бўйича интервью берди. Унинг айтишича, қўшиқчи педофилликда айбланганидан қаттиқ қайғурган. Суд уни айбсиз деб эълон қилганига қарамай, «жароҳат етказиб бўлинганди».

Ҳукмдан сўнг Майкл Жексоннинг аввалги ҳолатига қайтолмаслиги маълум бўлди, — дейди Фиддс.

У қўшиқчи охирги йилларда тирик мурдани эслатгани, овқатланишга ва ухлашга қийналганини ҳам қўшиб қўйди.

Фиддснинг таъкидлашича, у Майкл Жексон ҳақида барини биладиган кимсалардан бири. Унинг айтишича, қўшиқчи таъқиб васвасасидан қийналган ва концерт бераётганида уни ўлдириб қўйишларидан хавфсираган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг