Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марокаш қироли қудуққа тушиб кетган боланинг вафоти ҳақида маълум қилди

Марокаш қироли қудуққа тушиб кетган боланинг вафоти ҳақида маълум қилди

Марокаш қироли Муҳаммад VI  1 феврал куни 32 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетган беш ёшли боланинг от-онасига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда сарой томонидан тарқатилган баёнотда айтиб ўтилган.

Райан узоқ давом этган қутқарув операциясидан сўнг шанба куни кечқурун қутқарувчилар томонидан қудуқдан олиб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 февраль куни боланинг отаси ўзлари сув ичадиган қудуқни (Шефшауэн вилояти) таъмирлаётган эди. Катталар бошқа ишларга овора бир пайтда беш ёшли Райан қудуқ яқинида ўйнаб, унинг ичига тушиб кетади ва 32 метр чуқурликда тиқилиб қолади.

Ўтган пайшанба куни қутқарувчилар томонидан олинган камера тасвирлари боланинг тирик ва ҳушида эканлигини кўрсатганди. Тасвирда боланинг қийинчилик билан бўлса ҳам ҳаракатланиши акс этган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг