Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Малида БМТ карвонига қуролли ҳужум уюштирилди

Малида БМТ карвонига қуролли ҳужум уюштирилди

Фото: «Flickr/United Nations Photo»

Шанба куни Малининг шимоли-шарқида қуролли ҳужум натижасида БМТ тинчликпарвар миссиясининг (MINUSMA)  икки аъзоси ҳалок бўлди, дейилади миссия баёнотида.

«РИА Новости»нинг хабарига кўра, Гао шаҳрининг шимоли-шарқида жойлашган Таркинт қишлоғи ҳудудида таъминот карвонига ҳужум уюштирилган.

БМТ бош котибининг Малидаги махсус вакили ҳамда MINUSMA раҳбари Муҳаммад Солиҳ Аннадиф ушбу ҳужумни қоралаган.

MINUSMA миссияси 2013 йил апрелда Малида хавфсизлик доирасида махсус вазифаларни амалга ошириш учун таъсис этилган. 2018 йил октябрга келиб миссия аъзолар сони 15 минг кишидан ошиб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг