«Ошиқ қирол»га ворис топилди
Паханг штати султони 24 январь куни Малайзия қироли тахтига ўтиради, деб хабар бермоқда «The Straits Times». Олдинги қирол Муҳаммад V мамлакат тарихида биринчи марта тождан воз кечган эди.
Манбага кўра, 88 ёшли султон Аҳмадшоҳ саломатлиги тўғри келмаслиги боис тахтга даъворгарлик қилмайди — муносиб номзод сифатида унинг 59 ёшли ўғли Тенгка Абдулла кўрилмоқда.
Малайзия қироли ҳукмдорлар миллий кенгаши томонидан беш йилга сайланади.
Муҳаммад V 2016 йили қирол бўлганди ва 2021 йилгача тахтда ўтириши керак эди. Аммо унинг собиқ «Москва гўзали» Оксана Воеводина билан никоҳи бошқа султонларга ёқмади. Чорасиз қирол салтанатни эмас, муҳаббатни танлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter