Мактаб ўқувчиси Путиннинг «тарихий» хатосини тўғрилаб қўйди
Россия президенти Владимир Путин Владивостокдаги «Океан» болалар марказида ташкил этилган мактаб ўқувчилари билан суҳбатда, рус подшоси Пётр Биринчининг Швеция билан олиб борган муҳорабасини «етти йиллик уруш» деб номлаб, адашиб кетди.
Бу ҳақда чоршанба куни Телеграмдаги «PoolN3» каналида хабар берилди.
«Бундай эмас ... Умуман олганда, бу Етти йиллик уруш эмас, балки шунчаки Шимолий уруш дея номланган», — дея Путиннинг хатосини тузатган бир мактаб ўқувчиси.
Путин унга тузатиш учун миннатдорчилик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий уруш 1700 ва 1721 йиллар оралиғида Россия ва Швеция ўртасида юз берган ва русларнинг ғалабаси билан якунланган.
Етти йиллик уруш эса 1756-1763 йилларда содир бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter