Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди
Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Life нашри хабар бермоқда.
Концертнинг бекор қилинишига техник сабаблар рўкач қилинган. Галкиннинг концерти 8 октябр куни Остонадаги Қозоғистон марказий концерт залида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ манбага кўра, 4 октабрдан 10 октабргача бинода сув таъминоти тармоқларида техник ишлар олиб борилади.
Галкиннинг навбатдаги чиқиши 9 октябр куни Олмаотадаги Республика саройида бўлиб ўтиши керак эди. Нашр таъкидлаганидек, 1 октябр куни концерт залининг маъмурияти авария ҳолати туфайли ёпилишини маълум қилган. Раҳбариятга кўра, таъмирлаш ишлари тахминан икки ҳафта давом этади.
28 август куни Галкиннинг Таллинда ўтказилиши режалаштирилган концерти бекор қилингани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter