Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Максим Галкин Индонезияга киритилмади

Максим Галкин Индонезияга киритилмади

Россиялик қизиқчи Максим Галкин Индонезияга киритилмади. Бу ҳақда у инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Галкиннинг сўзларига кўра, Индонезияга келишидан икки кун олдин унга меҳнат визаси бўйича рухсат берилган ва 27 январь куни бўлиб ўтиши керак бўлган концерт учун ҳужжатлар жойида бўлган. Бироқ,паспорт назорати пайтида қизиқчига Россия ҳукуматининг мактубига асосланиб, мамлакатга кириш тақиқланган.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир ярим йил ичида у турли мамлакатларда 150 га яқин концерт берган, фақат «Россия ҳукумати босими остида» 2023 йил кузида Қозоғистонда иккита, Таиландда иккита ва ҳозир Балида битта концерти бекор қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг